АсосийJamiyat

22 та турдаги истеъмол ва озиқ-овқат маҳсулотлари божхона божларидан озод этилади

'22 та турдаги истеъмол ва озиқ-овқат маҳсулотлари божхона божларидан озод этилади'ning rasmi

Бу ҳақда Президент  матбуот котиби  маълум қилди. 

Аввал хабар берганимиздек, айни пайтда Давлат раҳбари  раислигида ўтказилаётган йиғилиш давом этмоқда.  

Унда таъкидланишича, 2023 йил 1 январга қадар:

● 22 та турдаги истеъмол ва озиқ-овқат маҳсулотлари (гўшт, балиқ, сут маҳсулотлари, мева, ўсимлик ёғи) божхона божларидан озод этилади;

● озиқ-овқатни импорт қилишда божларни оширилган ставкада қўллаш тўхтатиб турилади;

● давлат харидларида озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилиш бўйича чекловлар вақтинча бекор қилинади.

Монополияга қарши курашиш қўмитасининг бозордаги нарх-навонинг асоссиз ошириш, рақобатни бузиш, бозорга киришга тўсқинлик қилиш ҳолатлари бўйича ваколатлари кучайтирилади.

Вилоят ҳокимларига ўз ҳудудида етишмайдиган маҳсулотларни импорт қилувчи тадбиркорларга кредит бериш, логистика ва импорт қилиш билан боғлиқ барча жараёнларда амалий ёрдам кўрсатиш топширилди.

 

    Бошқа янгиликлар