АсосийJamiyat

Россияда хитойликлар 13 нафар ўзбекистонликларнинг паспортларини олиб қўйиб, ишлашга мажбурлади

'Россияда хитойликлар 13 нафар ўзбекистонликларнинг паспортларини олиб қўйиб, ишлашга мажбурлади'ning rasmi

Россиянинг Самара шаҳридаги корхонада бригадир бўлиб ишлаётган Хитой фуқароси вақтинчалик меҳнат фаолиятни амалга ошираётган ўзбекларнинг паспортларини олиб қўйиб, ҳужжатларсиз ишлатган. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Самара шаҳридаги ваколатхонасига юртдошларимиздан мурожаат келиб тушади.

Ушбу ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида корхона бош директори билан музокаралар олиб борилган.

Натижада 13 нафар юртдошимизнинг паспорт ва бошқа ҳужжатлари олиб берилган. Иш берувчи вакиллари Россия Федерациясининг тегишли ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлари бўйича жавобгарликка тортилиши ҳақида огоҳлантирилган.

Юртдошларимиз ушбу корхонада меҳнат фаолиятини давом эттирмоқда.

    Бошқа янгиликлар