Маълумки, жамоат жойида юриш-туриш қоидаларига риоя қилмаслик жавобгарликка сабаб бўлади. Бироқ орамизда ана шу жавобгарликни била туриб, қонунларга итоат этмайдиган фуқаролар топилади.
Жумладан, 1996 йилда Кармана туманида туғилган, ҳозирги кунда якка тартибдаги меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи, Навоий вилояти Кармана тумани Маликрабод қўрғонида яшовчи фуқаро Р.Т. ва 1996 йилда Кармана туманида туғилган, ҳозирги кунда якка тартибдаги меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи, Навоий вилояти Кармана тумани Маликрабод қўрғонида яшовчи фуқаро Н.Т.лар ана шундай тартиб-қоидаларга амал қилмайдиганлар тоифасидан бўлиб чиқди.
Улар Навоий халқаро аэропортининг чиқиш эшиги олдида жамоат жойи эканини била туриб, бир нечта фуқаролар олдида ўзаро тортишиб кетишади. Ҳар хил оғизга олиб бўлмас уятли сўзлар билан бир-бирларини сўкишиб, хақорат қилишиб, майда безорилик, яъни жамоат жойларда уятли сўзлар билан сўкиниш ҳамда жамоат тартибини ва фуқаролар осойишталигини бузиш каби бошқа хатти-ҳаракатлари билан жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаслик ҳуқуқбузарлигини содир этди.
Ушбу фуқароларга нисбатан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қонуний чора кўриш учун Кармана туман Жиноят ишлари бўйича судга юборилди. Ана энди қоидабузарлар қонун олдида жавоб беради.
Шерали Джураев,
Навоий вилояти ИИБ ТХТБ ҲПБ катта инспектори капитан
Аслиддин Холиқулов,
Навоий Транспорт прокурор ёрдамчиси






