Бир муддат аввал ижтимоий тармоқларда "Imzo" фабрикаси ёнаётгани ҳақида видеолар тарқалди.
ФВВнинг берган хабарига кўра, ҳодиса "Imzo" га тегишли ҳудудда эмас, балки Сергели тумани Нилуфар кўчасида жойлашган цехда содир бўлган.
Шунга кўра 6 та ёнғин-қутқарув экипажи, 2 та махсус техникалар зудлик билан воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 18:28 да қуршаб олинган.
У соат 18:51да тўлиқ бартараф этилган.
Ёнғин натижасида бинонинг сендвич панелли том ёпмасининг тахминан 300 кв.м майдони ёниб, зарарлангани айтилади.
"Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ, тезкор харакатлар натижасида ёнғиндан бинодаги маҳсулотлари сақлаб қолинди. Айни вақтда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда",-дейилади хабарда.






