АсосийJamiyat

Навоийда қаровсиз қолдирилган бир бош туяни поезд уриб кетди

'Навоийда қаровсиз қолдирилган бир бош туяни поезд уриб кетди'ning rasmi

Чорва молларини қаровсиз қолдириш кўп ҳолларда турли кўнгилсизликларга сабаб бўлиши мумкин. Навоий вилоятида ҳам эгаси томонидан назоратсиз қолдирилган туя кўнгилсиз ҳодисани юзага келтирди. 

2022 йил 13 февраль куни соат 21:00 да Бухоро минтақавий Темир йўл узелига қарашли 311-разъезд навбатчиси М.Р. туман ИИБга қўнғироқ қилиб, "Тинчлик локомотив" депосига қарашли ЎЗТ16М-038-рақамли тепловоз 3473-сонли юк поезди билан 308-311-разъездлар оралиғи 209 км. 1-пикетида “Учқудуқ 2-Тинчлик” йўналиши бўйича харакатланиб келаётган вақтида қаровсиз юрган бир бош туяни уриб юборгани ҳақида хабар берди. Шундан сўнг поезд соат 20:09 да тўхтаб, соат 20:15 да ўз йўналиши бўйича ҳаракатни давом эттирган.

Келиб тушган хабарга еўра, Навоий вилояти ИИБ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими ходимлари томонидан олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида ушбу қаровсиз юрган бир бош туянинг эгаси 1965 йилда туғилган, Навоий вилояти Томди тумани Роҳат маҳалласида яшовчи фуқаро Т. Р. эканлиги аниқланади.

Фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 113-моддаси 2-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилди. 

Шерали Джураев,
Навоий вилояти ИИБ ТХТБ ҲПБ катта инспектори капитан                                       

Акрам Ғаниев, 
Навоий Транспорт прокурори, Адлия маслахатчиси

    Бошқа янгиликлар