АсосийJamiyat

Қаршида 27 ёшли эркак ўлдириб кетилди

'Қаршида 27 ёшли эркак ўлдириб кетилди'ning rasmi

Қашқадарё вилоят прокуратураси томонидан берилган хабарга кўра, жорий йилнинг 31 май куни Қарши шаҳри “Комилон” маҳалла фуқаролар йиғинидаги хонадонлардан бирида фуқаро Л.А.нинг (эркак, 1995 й.т.) жасади қотиллик аломатлари билан топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан шу куни Қарши шаҳар прокуратураси томонидан О.Д.га (2004 й.т.) нисбатан жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми (оғирлаштирувчи ҳолатда қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда вилоят прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилган хабарда.

    Бошқа янгиликлар