АсосийJamiyat

Самарқанддаги тўйда 19 киши заҳарланди

'Самарқанддаги тўйда 19 киши заҳарланди'ning rasmi

Самарқанд вилояти ИИБ Матбуот хизматининг хабар қилишича, Жомбой туманида яшовчи 19 нафар фуқаролар тиббиёт бирлашмаларига тўй базмида овқатдан заҳарланганлиги юзасидан мурожаат қилишган.

Маълум қилинишича, шулардан 14 нафари соғлигининг ҳолати қониқарли эканлиги сабабли амбулатор шароитда даволанишга юборилган. 5 нафари тиббиёт бирлашмасида даволанмоқда.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар бўйича ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб бораётгани айтилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар