АсосийJamiyat

Нон нархининг ошиши ортидан Фарғонада ажиотажлар кузатилмоқдами? Фарғона шаҳар ҳокими ва сектор раҳбарлари вазиятни ўрганишди

'Нон нархининг ошиши ортидан Фарғонада ажиотажлар кузатилмоқдами? Фарғона шаҳар ҳокими ва сектор раҳбарлари вазиятни ўрганишди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Фарғона шаҳар марказий Деҳқон бозори олдидаги "Саҳоват иссиқ нон" МЧЖ савдо дўконида тирбандлик бўлгани юзасидан видео тарқалди. Мазкур ҳолат Фарғона шаҳар ҳокими Восилжон Назаров, сектор раҳбарлари ҳамда масалага даҳлдор бошқарма ва бўлимлар мутахассислари иштирокида ўрганилди.

Ўрганиш жараёнида кеча кун давомида аввал олинган ун ҳисобига нон нархи 1500 сўм бўлган. Шу боис нон маҳсулотлари эҳтиёждан кўп олингани учун тирбандлик юзага келган.

Аҳолига қулайлик яратиш, тирбандликни олдини олиш мақсадида бугундан бошлаб иссиқ нон корхонаси фаолиятини соат 8:00 дан эмас, 7:00 дан бошлади. Шунингдек, нон ишлаб чиқариш ҳажми ҳам ортди. Аҳоли талаби тўлиқ қондирилмоқда.

    Бошқа янгиликлар