Ижтимоий тармоқлардаги айрим манбаларда ЙПХ ходимини видеотасвирга олишни тартибга солиш билан боғлиқ модда "Миллий тикланиш" фракцияси томонидан қўллаб-қувватлангани ҳақида тарқалган хабарларга партия раҳбари изоҳ берди.
" – Эй барака топкур, ховлиқмасдан, тарқатадиган ахборотингни, бироз ўзингни қийнаб тагига етсангчи. Қонун фракцияда биринчи ўқишда маъқулланди. Чунки қонун фақат битта моддадан иборат эмас.
Бу қонун йўллардаги тартибсизликларни келтириб чиқараётган, оилаларга фожеа олиб кираётган бебошларни жиловлашга ва жазолашга хизмат қилиши керак. Низоли ҳолатни видеотасвирга олиш ва ҳуқуқини ҳимоя қилиш мақсадида фойдаланишни (масхаралаш, таҳқирлаш ва бошқа ғараз мақсадларда эмас) ҳеч ким таъқиқламоқчи эмас. Жазо ҳам ошириб юборилган, бу ҳам жиддий кўриб чиқилади.
Баъзи “хабаршунос валломатлар” қачонлардир ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралардан адоласизлик кўриб, ғазаби ичига тушиб қолган бўлса ҳақини талаб қилишни ўргансин ёки даволансин, чунки ғазаб биринчи навбатда эгасини хонавайрон қилади", – дейилади муносабатда.
Алишер Қодировнинг қайд этишича, Йўл ҳаракати тизимини такомиллаштириш мақсадида Жиноят, Жиноят процессуал ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга ўзгартириш киритиш бўйича қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасининг бугунги Ялпи мажлиси кун тартибидан чиқарилди, лекин кейинги мажлисгача тайёрланади ва албатта кўрилади. Иккинчи ўқишда моддама-модда муҳокама қилинади.
" – Бир масалани тинч муҳокама қила олмаяпмиз. Тортишув ва турли фикрлаш жуда ҳам табиий ва ҳатто зарур. Аммо, туҳмат, ғийбат ва ҳақорат билан манзилга ета олмаймиз, косамиз оқармайди! Биз ўзгарсак жамият ўзгаради", – дейди партия раҳбари.
Эслатиб ўтмиз, қонунчиликка “ЙПХ ходимининг фаолиятини фото ва видео тасвирга олиб рухсатсиз Интернетга жойлашни тақиқлаш” киритилаётган






