Бугун Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент, Фарғона водий вилоятлари ва тоғли ҳудудларда қисқа муддатли жала ёғинлар ёғиши кутилмоқда, дея ёзмоқда "Ўзгидромет".
Мутахассислар ёғинлар чақмоқ-момақалдироқ хусусиятли эканлиги ва улардан тоғ ва тоғ олди ҳудудларда сел келиш хавфи борлигини прогноз қилишмоқда.
Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларида куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Республика бўйича баъзи жойларда шамол 18-23 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлари кузатилиши мумкин. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 25-30° бўлади.
Маълум қилинишича, пойтахтимизда куннинг иккинчи ярмида бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво 28-30° гача исийди.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда вақти- вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 13-18° бўлади.






