АсосийJamiyat

Ўзбек сўмининг рамзи яратилди

'Ўзбек сўмининг рамзи яратилди'ning rasmi

Миллий валюта “Сўм рамзи”ни ишлаб чиқиш бўйича ўтказилган танлов натижалари сарҳисоб қилинди.

🔸Миллий валюта рамзини ишлаб чиқиш бўйича танлов икки босқичда ўтказилди.

🔸Саралаш босқичи танлов ташкилий қўмитаси томонидан ўтказилди ва қуйидагиларни ўз ичига олди:

▪️дастлабки саралаш – ҳар бир танлов лойиҳасини техник талабларга мувофиқлигини кўриб чиқиш (ишлаб чиқилган элементлар бўйича тўлиқ маълумотларни ва аҳамиятини акс эттирувчи концепция; имзоланган ариза; юборилган аризада барча ҳужжатларнинг илова қилинганлиги).

🔸Натижада 508 та ижодий лойиҳа танлаб олинди ва уларнинг ҳар бирига махфийликни таъминлаш мақсадида индивидуал шифр рақамлари берилди.

▪️Техник экспертиза – шифрланган ижодий лойиҳалар танлов мезонларига мувофиқлиги бўйича текширилди. Натижада 54 та шифрланган ижодий лойиҳалар танлов ҳакамлар ҳайъатига кўриб чиқиш учун тақдим этилди.

🔸Танловнинг якуний босқичида шифрланган лойиҳалар Марказий банк, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ҳамда Интеллектуал мулк агентлиги вакиллари томонидан баҳоланди.

🔸Ҳакамлар ҳайъати аъзолари танлов ишларини қуйидаги мезонларга мувофиқ баҳолади: 

▪️ўзига хослик (уникал) ва оригиналлик;

▪️универсаллик;

▪️осон таниб олиниши;

▪️рамзий ва фарқли жиҳатлари;

▪️сўм рамзининг турли форматларда график қўлланилишининг қулайлиги.

🔸Танлов натижаларига кўра, ҳайъат томонидан Ўзбекистон миллий валютаси – “сўм”нинг ўзига хос тимсолини ёрқин ифода этган энг креатив лойиҳа сифатида Жумагалдиев Сарвар томонидан ишлаб чиқилган график белги танлаб олинди.

🔸Ғолибни табриклаймиз! Тақдирлаш маросими санаси бўйича маълумот ғолибга шахсан эълон қилинади. Барчага иштирок учун миннатдорчилик билдирамиз!

Маълумот учун: кенг жамоатчиликни пул бирлиги рамзини яратишга жалб қилиш мақсадида Марказий банк томонидан Миллий валюта “Сўм рамзи”ни ишлаб чиқиш бўйича танлов жорий йилнинг 8 февралидан 31 мартига қадар ўтказилди. Жорий йилнинг 1 апрель ҳолатига миллий валюта рамзини ишлаб чиқиш бўйича ўтказилган танловга юборилган аризаларнинг умумий сони 17 мингдан ортиқни ташкил этди.

    Бошқа янгиликлар