АсосийJamiyat

Нима учун энди 65 ёшдан юқорилар "Ҳаж"га бора олмаслигига изоҳ берилди

'Нима учун энди 65 ёшдан юқорилар "Ҳаж"га бора олмаслигига изоҳ берилди'ning rasmi

Ҳаж сафари ҳам яқинлашмоқда. Айни кунларда сафар учун белгиланган ёш чегараси бўйича мурожаатлар ортмоқда. Ўзбекистон мусулмонлари идораси уш шу сабаб масалага ойдинлик киритди.

Маълум қилинишича, бу биринчи ўринда Саудия Арабистони Подшоҳлиги томонидан амал қилиниши лозим этиб қўйилган талаб билан боғлиқ. Яъни, унга кўра, “Ҳаж-2022” мавсумида иштирок этиш ёш чегараси 65 ёшгача этиб белгиланган. Қайд этилишича, ушбу ёш чегарасига 1957 йил 30 июнь кунигача туғилган инсонлар киради. 

"Кези келганда, шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, ёш чегараси билан боғлиқ мазкур тартиб – Саудия Арабистонининг бутун дунё давлатлари учун қўйилган қатъий талаби ҳисобланади",-дейди идора хабарида.

Таъкидлаб ўтилишича, зиёратчининг ёш чегараси хорижга чиқиш паспорти асосида белгиланади. Унга асосан, туғилган санаси 30.06.1957 йилдан аввалги муддатда бўлган зиёратчига (яъни 29.06.1957 ва ундан олдинги) Саудия Арабистони Подшоҳлиги томонидан ҳаж визаси расмийлаштирилмайди.

    Бошқа янгиликлар