Айни пайтда ижтимоий тармоқларда Наманган вилоятида цемент заводи қулагани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Ҳолат юзасидан вилоят ФВБ тезкор маълумот берди.
Унга кўра, ҳодиса Янгиқўрғон тумани, Оқтепа маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган МЧЖда юз берган.
"Олиб борилган ўрганиш давомида заводдаги омборга ярим тайёр маҳсулот белгиланган меъёрдан кўп миқдорда олинганлиги сабабли омборнинг том қисми қулагани аниқланди",-дейилади хабарда.
Қайд этилишича, ҳодиса оқибатида фуқароларга зарар етмаган.






