АсосийJamiyat

Фарғонада қайнсинглисига ҳимоячи бўлишини илтимос қилган аёлдан 8 минг доллар олган сохта адвокат ушланди

'Фарғонада қайнсинглисига ҳимоячи бўлишини илтимос қилган аёлдан 8 минг доллар олган сохта адвокат ушланди'ning rasmi

Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида фуқаронинг ишончига кириб, пулларини ўзлаштирган шахс ушланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар қилди.

Қайд этилишича, Э.Н. исмли аёл ИИБга мурожаат қилган. Унда 2021 йилнинг ноябрь ойида номаълум шахс Туркистон кўчасида жойлашган шаҳар ИИБ биноси олдида ишончига кириб, ўзини адвокат деб таништирганини айтган. У Э.Н.га қайнсинглиси Х.С.нинг қамалиб қолмаслигини ваъда қилиб, ундан 8 минг доллар миқдоридаги пулларини олиб, фирибгарлик йўли билан қўлга киритганини билдирган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми «а» банди (анча миқдорда фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Х.Қ содир этгани аниқланган. Ҳозирда унга нисбатан суд томонидан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

    Бошқа янгиликлар