АсосийJamiyat

Россия ва Ўзбекистон ўртасида темир йўл алоқасининг қайта тикланиши юзасидан расмий ахборот эълон қилинди

'Россия ва Ўзбекистон ўртасида темир йўл алоқасининг қайта тикланиши юзасидан расмий ахборот эълон қилинди'ning rasmi

Сал аввал, хорижий оммавий ахборот воситалари манбаларига асосланиб, Россия Федерацияси томонидан Ўзбекистон фуқаролари учун темир йўл транспорти орқали мамлакатга кириш учун чекловларни бекор қилиш тўғрисида хабар берилган эди.

Айни пайтда Ўзбекистон Транспорт вазирлиги ҳолат бўйича расмий ахборот эълон қилди.

Таъкидланишича, куни кеча, 2022 йил 3 июнь куни Россия Федерациясининг коронавирус инфекциясига қарши курашиш бўйича оператив штабнинг йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилиш кун тартибида Россия Федерацияси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида халқаро йўловчи поездлари ҳаракатини мунтазам равишда тиклаш масаласи кўриб чиқилди.

Муҳокама натижаларига кўра,  оператив штабнинг аъзолари томонидан 2022 йил 14 июндан бошлаб темир йўл транспорти орқали келган хорижий фуқароларга эпидемиологик чекловларни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Айни пайтда, икки давлат темир йўл маъмуриятлари томонидан ушбу масала ишлаб чиқилмоқда, яъни ташув жараёнини ташкил этиш, йўловчи поездларининг ҳаракатланиш жадвалини ишлаб чиқиш, йўналишларини белгилаш, йўл киранинг нарх сиёсати ва бошқа қатор зарур бўлган масалалар ишлаб чиқилмоқда.

Россия Федерациясига темир йўл транспорти ҳаракатини тайинлаш тўғрисидаги хабар ва барча масалалар ишлаб чиқилгандан сўнг дарҳол эълон қилинади.

    Бошқа янгиликлар