"Андижон сув таъминоти" МЧЖнинг хабар беришича, шаҳарнинг А. Мусаев кўчасида қурилиш ишлари амалга оширилаётгани ҳамда Дукчи Эшон кўчасидаги марказий ичимлик сув тармоғидаги носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилаётгани туфайли шу йилнинг 6 июнь куни соат 8:00 дан 7 июнь куни соат 8:00 га қадар вилоят марказидаги Тараққиёт, Исломобод, Ҳамкорлик, Мирпўстин, Дўстлик, Навбаҳор, Мустақиллик, Ўзбегим маҳалла фуқаролар йиғинларида вақтинча сув таъминоти тўхтатилади ҳамда Соғлом авлод, Ёйилма, Ўрикзор, Иқбол ва Баркамол маҳалла фуқаролар йиғинларида сув босимининг пастлаши кузатилади.
Шу муносабат билан ушбу манзилларда истиқомат қилувчи аҳолидан сув захирасини олиб қўйишларини илтимос қиламиз. Истеъмолчиларга қулайлик яратиш мақсадида махсус сув ташувчи транспорт воситалари орқали тоза ичимлик суви ўз вақтида етказиб берилиши таъминланади.
Юзага келган вазият юзасидан истеъмолчилардан узр сўраймиз, дейилади МЧЖ хабарида.






