АсосийJamiyat

Қашқадарёда номаълум ҳайвон гўштини олиб кетаётган машина ушланди

'Қашқадарёда номаълум ҳайвон гўштини олиб кетаётган машина ушланди'ning rasmi

Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизматининг маълум қилишича, Қашқадарё вилояти ИИБ ЖХХ ЖТСБ Карантин бўлинмаси ходимлари ва ЙҲХБ ходимлари билан ҳамкорликда вилоят Кўкдала туман ҳудудида жойлашган "Умакай" мунтазам ЙПХ масканида жорий йилнинг 4 июнь куни соат 00.30 ларда Сурхондарё-Тошкент йўналишида ҳаракатланиб келган автомашина текширилади.

Маълум бўлишича, Сурхондарё вилоятида яшовчи фуқаро Б.Т бошқарувида бўлган "ДАМАС" русумли автомашинаси текширилиб, машина салони кўздан кечирилганда машинада тегишли ветеринария маълумотномаларисиз, келиб чиқиши номаълум бўлган, тахминан 700 кг оғирликдаги номаълум ҳайвон гўштлари борлиги аниқланган.

Ушбу гўшт маҳсулотлари ҳозирда сифатини аниқлаш мақсадида Қашқадарё вилоят озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги микробиология ва ветеринария-санитария экспертиза лабораториясига топширилган.

    Бошқа янгиликлар