Латвиянинг IT компанияси дастурчиларни ишга таклиф этмоқда. Бу мамлакат ва Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ўртасидаги ҳамкорлик келишувига асосан ташкил этилмоқда.
Агентлик хабарига кўра, ойлик иш ҳақи - 1700-2200$ атрофида. Маълум қилинишича, ётоқхона ва овқат харажатлари ишчи ҳисобидан.
Номзодларга қўйидаги талаблар қўйилмоқда:
- Камида 2 йиллик тажрибаси;
- инглиз тилини B1 даражада билиши (IELTS, TOEFL);
- судланмаган бўлиши.
Қуйидаги йўналишларда ишлай олиш:
1. Figma, Adobe XD дастурларида HTML, CSS, JavaScript дастурлаш тилларида ҳамда JSON форматида ишлаш олиши.
– Шунингдек, юқори даражада React JS ҳамда React, Vue.js Webpack framework йўналишида ишлай олиш;
– GIT dasturi ҳамда Chome dev Tools билан ишлаши;
2. C# дастурлаш тилида MVC va Web API шаблонида ҳамда MS SQL маълумотлар базаси билан ишлай олиш.
Ишлаш истагида бўлган фуқаролардан рўйхатдан ўтиш сўралади.






