АсосийJamiyat

Наманганда болакай аттракционда қисилиб қолди (видео)

'Наманганда болакай аттракционда қисилиб қолди (видео)'ning rasmi

Ҳодиса Наманган вилояти Наманган шаҳри Усмон Носир кўчаси 27 уйда жойлашган Бобур номидаги маданият ва истироҳат боғида юз берган.

 3 июнь куни соат тахминан 11ларда “Велотрек” аттракционида болакай сиқилиб қолган.

Саноат хавфсизлиги қўмитаси ахборот хизмати бу ҳақда хабар бермоқда. 

Маълум бўлишича, воқеадан 4 кун аввал Бобур боғи ҳудудида ишчи гуруҳ томонидан  ўрганиш ўтказилган. Унда якка тартибдаги тадбиркорга тегишли “Велотрек” аттракциони бўйича маълумотнома расмийлаштирилган ҳамда аттракциондан тегишли қоидаларга риоя қилган ҳолда фойдаланиш, уни эксплуатация қилувчи оператор ходимларни ўқитиш зарурлиги тўғрисида ёзма кўрсатма берилган ва тадбиркордан уни ўзбошимчалик билан ишлатмаслик тўғрисида тилхат олинган.

Шунга қарамасдан 3 июнь куни кўчма аттракцион тегишли ҳужжатларсиз ишлатилган.

Таъкидланишича, болакайнинг ўзи “Велотрек”да ўтирган дўстини учирмоқчи бўлгани. Бу тасвирга ҳам тушиб қолган.

"Махмудов Муҳамаджонга жиддий шикаст етмаган, унга ўз вақтида ёрдам кўрсатилган",-дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар