Сал аввал Тошкентда овқатланиш мажмуаси ёниб кетгани ҳақида хабар берган эдик.
ФВВ Чилонзор туманида содир бўлган ёнғин юзасидан қўшимча маълумот берди.
Қайд этилишича, ёнғин натижасида ошхона ҳудудининг 15 m.kv майдонида том қисми ёниб зарарланган.
Воқеа оқибатида тан жароҳати олган ва халок бўлганлар йўқ.
Қайд этилишича, ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби номаълум. Моддий зарар миқдори ҳам аниқланмоқда.






