Бош прокурор матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов жорий йилнинг 5 июнь куни қувалик қассобнинг мурдаси хонадонига туташ кушхонадан топилганини тасдиқлади ва жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.
Суд-тиббий экспертизасининг хулосасига кўра, қассоб бўйин олд юзаси юқори қисмидаги мушаклари қон томирлари шикастланиши ортидан, қон кетиши натижасида вафот этган. Шунингдек, мурда кўздан кечирилганда бошқа тан жароҳатлари ва улардан қолган излар ҳам аниқланган. Ҳолат юзасидан ўттиздан ортиқ шахслар сўроқ қилинган. Уларнинг аксарияти марҳумдан ҳақдорлиги, қассобнинг қарзлари турли қора мол ва қўйларни насияга олгани натижасида ҳосил бўлганини билдиришган.
Айни пайтда Қува тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари давом эттирилаётгани айтилмоқда.






