Аввалроқ Оҳангарон туманида ЙҲХБ инспекторлари ва ҳайдовчи ўртасидаги вазият ҳамда ҳайдовчининг ўлими билан боғлиқ ҳолат ҳақида маълум қилган эдик. Бош прокуратура матбуот хизматининг маълум қилишича, ушбу ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Марҳумнинг ўлими сабабларини аниқлаш мақсадида судга оид тиббий экспертиза тайинланган.
Ҳолатга аниқлик киритиш учун ЙҲХБ ходимларига бириктирилган “Body camera”да акс эттирилган видеотасвирлар олинган.
ЙҲХБ ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви тайинланган.
Мазкур ҳолат ҳар томонлама, тўла ва холисона текшириб чиқилади ва натижаси ҳақида қўшимча хабар қилинади, дейилган хабарда.






