Ижтимоий тармоқларда Урганчда 8 нафар шахс "Кобальт" ҳайдовчисини пичоқлаб кетгани ва жабрланувчи воқеа жойида вафот этганлиги ҳақида видеоёзув тарқалган эди.
Ушбу ҳолат юзасидан Бош прокуратура ўз муносабатини ва дастлабки маълумотларни эълон қилди.
Унга кўра, видеоёзувда акс этган ҳолат бўйича 2 июнь куни жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда Хоразм вилояти прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани айтилган.
Жиноят иши доирасида 1 нафар шахсга Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан айб эълон қилиниб, "қамоққа олиш" эҳтиёт чораси қўлланилган.
Қолган 7 нафар шахсга Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) билан айб эълон қилиниб, 1 нафарига "қамоққа олиш" ва 6 нафарига "муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат" эҳтиёт чоралари қўлланилган.
Маълум қилинишича, ҳайдовчи воқеа жойида вафот этган.






