АсосийJamiyat

Тошкентдан Нукусга кетаётган автобус Тўрткўл туманида ёниб кетди. Ичида 57 нафар фуқаро бўлган

'Тошкентдан Нукусга кетаётган автобус Тўрткўл туманида ёниб кетди. Ичида 57 нафар фуқаро бўлган'ning rasmi

ФВВнинг маълум қилишича, бугун, 8 июнь куни соат 03:14 да Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл тумани “Оқ қамиш” ОФЙ ҳудудидан ўтган А-380 автомагистрал йўлининг 555 км.да Тошкент шаҳридан Нукус шаҳрига салонида 55 нафар йўловчи ва 2 нафар ҳайдовчи билан ҳаракатланиб келаётган “ЮТОНГ” русумли йўловчи ташувчи автобусда ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида туман ФВ бўлимига хабар келиб тушган.

Хабарга кўра, 2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 03:40 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 04:15 да бартараф этилган. Ёнғин натижасида автобус тўлиқ ёниб зарарланган. Ёнғин электр симларининг қисқа туташуви натижасида содир бўлганлиги тахмин қилинмоқда.  

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ.

    Бошқа янгиликлар