АсосийJamiyat

Риштонда "марихуана"ни ўз уйида яширинча сақлаган шахс аниқланди

'Риштонда "марихуана"ни ўз уйида яширинча сақлаган шахс аниқланди'ning rasmi

Фарғона вилоятининг Риштон туманида 2022 йилнинг 30 май куни туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Гулистон маҳалла ҳудудида яшовчи Э.И.нинг яшаш хонадонини холислар иштирокида кўздан кечирилди ва яшаш хонадони чордоғида "марихуана" гиёҳвандлик моддаси сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинди, дея хабар бермоқда ИИВ.

Маълум қилинишича, ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

    Бошқа янгиликлар