Бугун, 8 июнь куни Самарқанд вилоятининг Оқдарё туманидаги қабристонда ёнғин юз берди. Ҳолат юзасидан вилоят ФВБ маълумот берди.
Қайд этилишича, соат 15:01 да “Мустақиллик” маҳалласида жойлашган “Қанғли” қабристонида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида туман ФВБга хабар келиб тушган. Шунга кўра, 2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 15:05 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 15:28 да бартараф этилган.
Ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Қабристоннинг тахминан 4 сотих майдонида қуруқ ўт ёнган. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
08.06.2022 18:44
Самарқанддаги қабристонда ёнғин чиқди
