АсосийJamiyat

Қаршида 9 нафар МФЙ ходимининг маошига 30 фоизлик устама тўланмаганлиги аниқланди

'Қаршида 9 нафар МФЙ ходимининг маошига 30 фоизлик устама тўланмаганлиги аниқланди'ning rasmi

Қарши шаҳар Адлия бўлими томонидан ходимларнинг ойлик-маошига Қарши шаҳар ҳокимлиги томонидан ойлик устама тўланмай келаётганлиги аниқланди. Бу ҳақда darakchi.uz'га Қашқадарё вилояти Адлия бошқармаси хабар қилди. 

Мазкур ҳолат юзасидан 9 нафар МФЙ ходимлари ойлик-маошига 30 фоизлик устама тўланмаганлик тўғрисидаги мурожаатлари бўйича судга ариза киритилиб, суд қарории чиқартирилди ва МФЙ ходимларининг мурожаати ижобий ечим топди. 

Маълумот ўрнида: Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига кўра, 2020 йил 1 июлдан бошлаб фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ходимларининг лавозим маошига 30 фоиз қўшимча махсус устама тўлашни жорий этиш белгиланган эди (“Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони 28 банди эски таҳририда маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари ва Бюджет ташкилотларининг моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси ҳисобидан).  

Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларини сақлаш билан боғлиқ харажатлари тегишли маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

МФЙ ходимларини рағбатлантириш, уларга бухгалтерия хизматини кўрсатиш вазифаси туман (шаҳар) ҳокимликларидан — туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимларига ўтказилади.

    Бошқа янгиликлар