АсосийJamiyat

Водийда аҳолига ажратилган унни сотиб юборган МЧЖ ва хусусий корхона раҳбарлари аниқланди

'Водийда аҳолига ажратилган унни сотиб юборган МЧЖ ва хусусий корхона раҳбарлари аниқланди'ning rasmi

Поп тумани ва Марғилон шаҳрида аҳолига ажратилган ун маҳсулотини сотиб юборган МЧЖ ва хусусий корхона раҳбарлари аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар бермоқда.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Поп туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “П.З.” МЧЖ раҳбари С.Х. аҳоли истеъмоли учун ажратилган 54,9 тонна 1-навли ун маҳсулотини бошқа шахсларга қиммат нархларда сотиб юборганлиги аниқланган.

Худди шундай, Марғилон шаҳрида ўтказилган терговга қадар текширувда, “А.У.” ХК раҳбари А.А. ҳамда “А.Р.” ва “Т.М.” ХКларининг норасмий раҳбари М.О.лар узоқ ва чекка ҳудудда истиқомат қилаётган аҳоли учун ажратилган 10,1 тонна ун маҳсулотини Марғилон шаҳри ҳудудида бошқа шахсларга бозор нархида сотиб юборганликлари аниқланган.  

Мазкур ҳолат юзасидан А.А., М.О. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 192-11-моддаси (нодавлат тижорат ташкилотида ёки бошқа нодавлат ташкилотида мансабдор шахслар томонидан ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар