Фарғона шаҳрида 10 июнь куни кучли шамол кузатилиб, кўп қаватли уйнинг том қопламасини учириб юборди. Бу ҳақда ФВВ хабар бермоқда.
Қайд этилишича, соат 16:25 да Фарғона шаҳрида қисқа муддатли кучли шамол кузатилиб, оқибатда Ал-Фарғоний кўчасида жойлашган кўп қаватли уйнинг том қопламаси ерга учиб тушган.
Воқеа жойига зудлик билан шаҳар фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари етиб борган. Ҳозирда тегишли хизматларнинг куч-воситалари жалб этилган холда вазият оқибатларни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.
"Ҳодиса сабаб тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ" дейилади хабарда.