АсосийJamiyat

Ўзбекистонда нон нархлари тушиши мумкинми? Мамлакат ўзини ун билан таъминлай оладими?

'Ўзбекистонда нон нархлари тушиши мумкинми? Мамлакат ўзини ун билан таъминлай оладими?'ning rasmi

Ўзбекистонда дон маҳсулотлари нархларининг ошиб бориши Қозоғистонда дон маҳсулотлари экспортига қўйилган квоталар билан боғлиқми? Шунга қарамай Ўзбекистон дон маҳсулотлари билан ўзини ўзи таъминлай оладими?  Мамлакатда нон нархлари арзонлашиши мумкинми?

Бугун, 10 июнь АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида юқоридаги саволларга жавоб берилди.

"Хабарингиз бор, бизда Қозоғистондан импорт қилинадиган буғдойнинг сифати ўзимизникидан фарқ қилади. Бундан ташқари мамлакатдан импорт қилинган буғдойдан ун ишлаб чиқарилади. Энди айни кунларда муҳокамаларга сабаб бўлаётган қолипли нонга келсак, бу учун керакли маҳсулот ун ҳисобланади. Тадбиркорлар бунда асосан маҳаллий ундан фойдаланади. Маҳаллий унни биржа савдоларига қўйилиши натижасида нарх қимматлашди. Ўзингиз ҳам ўйлаб кўринг, 1 қолип нонни ишлаб чиқариш учун 440 граммга яқин ун сарфланади. Агар бир кг ун нархи ўртача 4300 сўм бўладиган бўлса, 440 грамм ун нархи ташқи харажатлар билан деярли 2000 сўмга яқинлашиб қолмоқда"-дейди Молия вазирлиги бўлим бошлиғи Шухрат Абдимажитов.

Шухрат Абдимажитовнинг таъкидлашича, тадбиркорлар энди нархларга мос равишда ҳам нонни 1600 сўмдан сота олишмайди.

"Улар ҳам фойда кўришлари керак, харажатларини қоплаб олишлари лозим",-дейди у.

Қайд этилишича, мамлакатда қолипли нон нархлари ўзи эркин эди. Бироқ вақтинчалик карантин даврида аҳолини арзон ун ва нон маҳсулотлари билан таъминлаш чораси кўрилди. Бунда нон ишлаб чиқарувчиларга ун нархи белгиланган миқдорда сотилди. 

"Вақтинчалик чора вазифасини бажариб бўлди. Дон корхоналари ҳам ўзи ишлаб чиқарган унини бозор баҳосида сотиб, етарлича фойда олиб, ўзини тиклайдиган ҳамда технологияларини янгилайдиган даражага етиб келиши керак",- дейди Молия вазирлиги бўлим бошлиғи .

    Бошқа янгиликлар