1995 йилда Хатирчи туманида туғилган фуқаро М.Н ўзининг Навоий шаҳридаги “Ҳосил бўш” дала ҳовлиларидаги хонадонида жорий йилнинг 1 июнь куни дайди мушукларни ушлаб келиб, ўзининг зотдор итларига қастдан талатиб, уни тасвирга олиб, ижтимоий тармоқларга жойлаган. Бу ҳақда Навоий вилояти ИИБ хабар бермоқда.
Ушбу ҳаракаталари орқали фуқаро М.Н Ўзбекистон Республикаси МЖТК нинг 111- моддасида (Ҳайвонларга нисбатан шавқатсиз муносабатда бўлиш), ва 189 1 моддасида (Зўравонликни ёки шавқатсизликни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш ва тарқатиш) кўрсатиб ўтилган ҳуқуқбузарликларни содир этган. Фуқаро М.Н.нинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиб, тегишли чора кўрилиши таъминланади.