АсосийJamiyat

ХТВ ўқитувчиларни сохта сертификат тарқатаётганлардан огоҳлантирди

'ХТВ ўқитувчиларни сохта сертификат тарқатаётганлардан огоҳлантирди'ning rasmi

Халқ таълими вазирлигининг маълум қилишича, сўнгги кунларда айрим телеграм каналлар, жумладан, "Маҳоратли педагог" канали ва журнали Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда фаолият юритиши борасида ҳақиқатга зид бўлган маълумотларни берган ҳолда, ўз журналида пуллик асосда мақолалар чиқариш ҳамда пуллик семинарларга қатнашиш хизматларини тарғиб қилмоқда.

Бунинг эвазига эса сертификат эгаларига навбатдаги аттестациядан ўтиш, тоифа ва устама олишда ёрдам бўлиши иддао қилинмоқда.

Бунга кўра, Халқ таълими вазирлиги "Маҳоратли педагог" телеграм канали ва журнали билан ҳеч қандай алоқаси йўқ эканлигини, ушбу канал орқали бериладиган сертификат эса ҳеч қандай имтиёзларга эга эмаслигини ва Халқ таълими вазирлиги педагогларга бу каби пуллик хизматлар кўрсатмаслигини маълум қилган.

Вазирлик фаолиятига доир барча расмий маълумотлар фақат вазирликнинг расмий каналлари орқали бериб борилади, дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар