АсосийJamiyat

Магистратурага киришда нега чет тили сертификати сўралиши тушунтирилди

'Магистратурага киришда нега чет тили сертификати сўралиши тушунтирилди'ning rasmi

Сал аввал магистратурага киришда чет тили сертификатига эга бўлиш талаби юзасидан билдирилаётган турли хил фикрларга Олий таълим вазири Абдуқодир Тошқулов изоҳ бериб, энди икки маротаба қабул бўлиши кутилаётганини айтганди.

Шунингдек, чет тилидан халқаро ёки маҳаллий сертификатга эга бакалавр битирувчиси магистратурага киришда мутахассислик имтиҳонидан озод этилиши таъкидланганди.
Вазир Тошқулов магистратурага кириш нега тил сертификати асосида амалга оширилишига тушунтириш берди.  

Қайд этилишича,  бунга қуйидагилар сабаб бўлган:

– Жаҳон тажрибасини татбиқ этиш;

– магистратура тизимини соддалаштириш;

– кириш имтиҳонларидаги инсон омилига чек қўйиш;

– йилда икки маротаба қабул жараёнини ташкил қилиш. 

"Бу аллақачон ўрнатилган тартиб.  Биз соддалаштиряпмиз. Айтяпмизки, магистратурага киришда мутахассисликдан имтихон бўлмаслиги керак. ОТМнинг ўзи имтихон олдими, инсон омили аралашади. Энди таъкидлаяпмизки, ҳужжат топширдими, сертификати борми, дипломини бали бор. У 8 семестр ўқиган, кредитларини тўплаган, мутахассислик фанини ҳам ўқиган, шуни ўртачасидан келиб чиқиб конкурс қилайлик",-дейди Тошқулов.

Вазир сўзида давом этаркан, талабалар тилни ўрганишга мажбур эканликларини таъкидлайди.

"Бизни ёшимиздаги авлод ўз она тилидан бошқа рус тилини нисбатан билар эди. Лекин ҳозирги ёшлар орасиида рус тилини билиш даражаси яхши эмас. Агар улар инглиз тилини ҳам билмаса, қандай қилиб биз эртага рақобатга киришамиз? Шунинг учун ҳам тил масаласида тил масаласида гап бўлиши мумкин эмас",-дейди у.

Маълум қилинишича,  имтихон бўлмаган тақдирда ҳам квоталар тўлиб қолмайди.

"Ўтган 4 курсни тамомлаганларнинг тахминан 700 нафарида сертификат бор эди. Бу йил 7000 нафарга чиқди. Аммо квотамиз 12 000 нафар талабани қамраб ола олади"-дейди Тошқулов.

Олий таълим вазири ўша тўлмаган квота ҳисобидан январь ойида қайта қабул жараёнларини ташкил этиш таклифи билдирилаётганини қайд этган.

    Бошқа янгиликлар