АсосийJamiyat

Самарқандда фуқаро отаси ва акасини ўлдириб, томорқасига кўмиб қўйди

'Самарқандда фуқаро отаси ва акасини ўлдириб, томорқасига кўмиб қўйди'ning rasmi

Самарқанд вилояти Ургут туманида 15 май куни фуқаро акаси ва отасини ўлдириб, уйининг томорқасига кўмиб қўйди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, 7 июнь куни соат Самарқандда фуқаро отаси ва акасини ўлдириб, томорқасига кўмиб қўйган. 9:30 атрофида туманнинг Навбоғ кўчасида яшовчи фуқаро Ж.М. ИИБга мурожаат қилиб, унда отаси Б.М. ва укаси Ш.М.лар уйида йўқлиги, қўл телефон рақамлари ишламаётгани ва уларни топишда амалий ёрдам беришни сўраган. Терговга қадар текширув жараёнида Ш.М. туман ИИБга айбини бўйнига олиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилиб, унда 15 май куни соат тахминан 07:00 да отаси Б.М. ва акаси Ш.М.лар билан жанжаллашиб қолганини билдирган.

Аниқланишича, у болта ва ошхона пичоғи билан акаси Ш.М.ни сўнгра отаси Б.М.ни танасининг турли соҳаларига бир неча маротаба уриб, қасддан ўлдирган ҳамда яшаш уйининг томорқасига кўмган. Уйнинг томорқа қисми кўздан кечирилганда Б.М. ва Ш.М.нинг жасади қотиллик аломатлари билан топилган. Ҳолат юзасидан суд тиббий экспертизаси тайинланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ургут туман прокуратураси томонидан Ш.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи сифатида жалб қилинган. Иш бўйича вилоят прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда, дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар