Кеча, 12 июнь куни соат 14:01 ларда Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани “Лангар” МФЙ, “Лангар” қишлоғида яшовчи фуқаро вилоят ФВБнинг қисқа “1050” рақамига мурожаат қилиб, шу куни тахминан соат 13:30 ларда ўзларига тегишли бўлган дала майдонида қазилган, 200 диаметрли сувсиз артезиан қудуққа 6 ёшли ўғли тушиб кетганлиги, уни олиб чиқишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган.
Воқеа жойига вилоят ФВБ қутқарувчилари ва тегишли хизматлар куч-воситалари етиб борган. Қутқариш ишларига ФВБнинг махсус техникалари, экскаватор, грейдер ва бошқа техникалар жалб этилган.
Олиб борилган махсус қутқариш операцияси натижасида бола бугун соат 10:25 да қутқариб олинган. Айни вақтда боланинг аҳволи яхши. Малакали тиббий хизмат кўрсатиш учун тез тиббий ёрдан ходимларига топширилган, дея хабар бермоқда ФВВ Матбуот хизмати.






