ТХАЙ (Тошкент Халқа Автомобил Йўли)да жойлашган “Компас” савдо мажмуаси ва “Қўйлиқ” деҳқон бозори оралиғидаги ерости ўтиш йўли вақтинча ёпилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар берди.
Қайд этилишича, бунга йўл-қурилиш ишлари олиб борилаётганлиги сабаб бўлмоқда.
Маълум қилинишича, бу вақт давомида пиёдалардан ТХАЙдаги 9 қаватли уй ва “Қўйлиқ” кийим бозори оралиғида жойлашган ерости йўлидан фойдаланиш сўралади.
“Ноқулайликлар учун узр сўраймиз”, — дейилади ҳокимлик хабарида.






