Бугун Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги 204-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди, дея хабар бермоқда вазирлик Ахборот хизмати.
Ушбу мактабгача таълим ташкилоти “Бектўпи” МФЙда жойлашган бўлиб, 1989 йилда ўз фаолиятини бошлаган. Лойиҳавий қуввати 24 гуруҳ, 720 ўринга мўлжалланган эди, эндиликда ушбу маскан қайта реконструкция этилганидан сўнг эндиликда 840 ўринга етказилди. Лойиҳанинг умумий қиймати 13 млрд. 700 млн. сўмни ташкил этади, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, ташкилотда болаларни соғлом овқатлантириш аутсорсинг усулида ташкил этилган бўлиб, ташкилот ўз фаолиятини бошлангандан сўнг 98 нафар хотин-қизлар доимий иш билан таъминланади. Улардан 55 таси педагог ходимларни ташкил этиши кўзда тутилган.
Ҳозирда ушбу масканга таълим сифатини ошириш мақсадида яна 20 нафар олий маълумотли педагог тарбиячиларни, асосан, Кореянинг Пучон университети битирувчиларини таклиф этиш режалаштирилган, дея хабар бермоқда вазирлик.






