АсосийJamiyat

Синоптиклар Ўзбекистонга салқин ҳаво ваъда қилишди

Жазирама иссиқдан сўнг Ўзбекистоннинг барча ҳудудларига қисқа муддатга салқин ҳаво кириб келади. 

Синоптикларнинг башоратларига кўра, 14 июль куни республика бўйлаб ўртача ҳаво ҳарорати кундузи 30 – 35°, кечаси эса 18 – 23° ташкил қилади. Бундан ташқари, Ўзгидромет айрим ҳудудларда ёмғир ва момақалдироқ ҳамда кучли шамол ваъда қилган.

Бироқ 15 июлдан ҳаммаси аввалги ҳолига қайтади ва ҳарорат кундузи 35 – 40° исийди.

    Бошқа янгиликлар