Халқ депутатлари Андижон шаҳри кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида шаҳар ҳокими этиб Абдураҳмонов Ғофур Абдураҳмонов тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Халқ депутатлари Андижон шаҳар кенгашининг навбатдаги сессиясида 2022 йил бошидан АТБ «Қишлоқ қурилиш банк» бошқарув раиси маслаҳатчиси сифатида ишлаб келган Ғофур Абдураҳмонов шаҳарнинг янги ҳокими сифатида таништирилган.
Маълумот учун:
У 1976 йилда Андижон шаҳрида туғилган. 1998 йилда Андижон муҳандислик иқтисодиёт институти тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 1994 йили Марказий банк Андижон вилояти Бош бошқармаси экспедитори, 2-тоифали ҳисобчиси, 1-тоифали ҳисобчиси, етакчи эксперти вазифасидан бошлаган.
1997-2022 йилларда Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки Андижон вилояти бўлими 1-тоифали мутахассиси, етакчи мутахассиси, Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки Андижон вилояти бўлими Пойтуғ филиали бошқарувчиси ўринбосари, Пахтаобод туман филиали бошқарувчиси, вилоят бўлими бошқарувчисининг ўринбосари, сўнг вилоят бўлими бошқарувчиси, Марказий банк Андижон вилояти Бош бошқармаси бошлиғи, АТБ «Қишлоқ қурилиш банк» Бошқарув раисининг ўринбосари вазифаларида фаолият юритган.
Тайинловга қадар Ғофур Абдураҳмонов АТБ «Қишлоқ қурилиш банк» Бошқарув раисининг маслаҳатчиси вазифасида фаолият юритган.






