Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари 43 дақиқа ичида бу икки ёнғинни ўчиришга муваффақ бўлишди.
Жумладан, бугун соат 13:07 ларда "101" қисқа рақами орқали Пастдарғом тумани "Олти Қаҳрамон" МФЙда трактор тиркамасига юкланган сомонларда ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида маълумот келиб тушган. Дарҳол воқеа жойига 1 та ёнғин-қутқарув экипажи юборилган. Маълум бўлишича, улар ҳодиса жойига соат 3 дақиқада етиб боришган. Ёнғин натижасида 100 га яқин сомон тойлари ёниб зарарлангани айтилади.
Шунингдек, соат 13:11 да Каттақўрғон тумани "Навбаҳорʼʼ МФЙда тракторни 2 та тиркамасига юкланган сомонда ҳам ёнғин чиққан. Зудлик билан 2 та ёнғин-қутқарув экипажи ҳодиса юз берган нуқтага етиб борган. Бироқ олов натижасида тахминан 400 кг атрофида сомон ёниб улгурган.
Маълумот учун, ҳар икки ҳодисадан ҳам жабрланганлар йўқ.






