АсосийJamiyat

Россия ва Душанбега қатновчи йўловчи поездларининг вақти ва нархлари эълон қилинди

'Россия ва Душанбега қатновчи йўловчи поездларининг вақти ва нархлари эълон қилинди'ning rasmi

2022 йил 23 июндан бошлаб 5/6-сонли “Тошкент – Самара – Тошкент” йўналишида йўловчи поездининг ҳаракатланишни бошланади, дея хабар бермоқда "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ Ахборот хизмати.

Хабарда айтилишича, 5/6-сонли  “Тошкент – Самара – Тошкент” поезди ҳафтанинг пайшанба  куни  соат 19:05 да “Тошкент-Марказий” темир йўл вокзалидан жўнаб кетади ва шанба куни соат 18:14 да Россия  Федерациясининг “Самара” темир йўл вокзалига етиб боради. Шунингдек, Самарадан якшанба куни соат 16:11 да жўнаб кетиб, “Тошкент-Марказий” вокзалига сешанба куни соат 16:56 да етиб келади.

Маълумот учун: Тошкентдан Самарагача темир йўл орқали бўлган масофа 2271 км.ни ташкил этади. Поезд 48 соат давомида ҳаракатланади. 5/6-сонли “Тошкент – Самара – Тошкент” йўналишида йўловчи поезди  11 та вагондан иборат: 3 купе, 7 платскарт ва вагон-ресторан.

Чипта нархи тўғрисидаги маълумотни, сотув муддатига қараб чегирмаларни ҳисобга олган ҳолда www.chipta.railway.uz, www.e-ticket.railway.uz сайтлари орқали билиб олиш мумкин (Эслатиб ўтамиз, электрон чипта сотиб олиш арзонроқ бўлади, негаки касса бадали тўланмайди).

Шунингдек, маълум қилинишича, 2022 йил 20 июндан бошлаб 301/302-сонли “Душанбе – Тошкент — Душанбе” йўналишида йўловчи поезди ҳаракатланишни бошлайди.

Мазкур поезд Душанбедан ҳафтанинг душанба кунлари жўнаб кетади ва сешанба кунлари соат 13:43 да Тошкентга етиб келади.

Тошкентдан ҳафтанинг ҳар сешанба куни соат 16:15 да жўнаб кетиб, Душанбега чоршанба куни етиб боради.

Маълумот учун: Тошкентдан Душанбегача темир ёл орқали бўлган масофа 916 км.ни ташкил этади. Поезд 21 соат давомида ҳаракатланади.

301/302-сонли “Душанбе – Тошкент — Душанбе” йўналишида йўловчи поезди 10 та вагондан: 4 купе, 5 платскарт ва вагон-ресторандан иборат.

Сотув  муддатига  қараб чегирмаларни ҳисобга олган ҳолда чипта нархи 381.476 сўмдан бошланади.

    Бошқа янгиликлар