Самарқанд вилоят Қўшработ туманида ўтказилаётган халқ депутатлари Қўшработ тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўрилди.
Қўшработ тумани ҳокими вазифасида фаолият олиб борган Ҳиммат Оқбўтаев бошқа ишга ўтиши муносабати билан ўз аризасига асосан эгаллаб турган вазифасидан озод этилди.
Сессияда депутатлар томонидан Шакарбоев Дилшод Давронович номзоди Қўшработ тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди, дея хабар бермоқда вилоят Ахборот хизмати.






