АсосийJamiyat

Президент университетида Samsung Electronics ва Hyundai Motors билан ҳамкорликда қўшма лаборатория очилади

'Президент университетида Samsung Electronics ва Hyundai Motors билан ҳамкорликда қўшма лаборатория очилади'ning rasmi

Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Президент университетининг янги қурилаётган ўқув биносида Жанубий Кореянинг Hyundai Motors ва Samsung Electronics компаниялари билан ҳамкорликда қўшма лаборатория очилиши кутилмоқда. Бу ҳақда университет Ахборот хизмати маълум қилди.

Хабарда айтилишича, мазкур лаборатория Жанубий Кореядан келтирилган энг илғор ва замонавий технологиялар билан жиҳозланади. Бу каби лабораторияларни ташкил этиш орқали Ўзбекистонда сунъий интеллект, электромобиллар, нано-материаллар, ярим-ўтказгичлар каби соҳаларни  ривожлантириш, шунингдек, Президент университетини ушбу соҳаларда локомотивга айлантириш кўзда тутилган.

Айтиш мумкинки, яратилаётган бу имкониятлар талабаларнинг жаҳон стандартларига мос равишда амалиётга эга бўлишларини таъминлайди, дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар