АсосийJamiyat

Тошкентнинг 8 та тумани иссиқ сувдан вақтинча узилади

'Тошкентнинг 8 та тумани иссиқ сувдан вақтинча узилади'ning rasmi

Тошкент шаҳрининг айрим туманларида иссиқ сув таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда Тошкент ҳокимлиги эълон қилди.

«ТошИЭМ»га келувчи юқори босимли магистраль газ қувурида юзага келган носозлик сабабли бир неча туманларнинг айрим ҳудудларида 20 июнь соат 18:00 дан 21 июнь соат 06:00 га қадар иссиқ сув таъминоти вақтинча қисман тўхтатилади:

  • Миробод;
  • Яккасарой;
  • Яшнобод;
  • Мирзо Улуғбек;
  • Юнусобод;
  • Шайонтоҳур;
  • Чилонзор;
  • Сергели.

Таъкидланишича, юқори босимли газ қувурида юзага келган носозлик бартараф этилиши билан иссиқ сув таъминоти тикланади.

    Бошқа янгиликлар