1

Қарши–Бухоро трассасидаги кўприкнинг бир қисми қулади

ЖАМИЯТ 18.07.2016, 11:06
Теглар: Авто
Қарши–Бухоро трассасидаги кўприкнинг бир қисми қулади

Кўприк Аму-Бухоро канали устидан ўтган бўлиб, Қоровулбозор-Бухоро йўналишида жойлашган.

16 июль, шанба куни кечқурун фойдаланувчилар ижтимоий тармоқларга Қоровулбозор - Бухоро йўналишида жойлашган кўприкнинг қулагани акс этган суратларни жойлаштиришди. "Ўзавтойўл" давлат акциядорлик компанияси UZ24га хабар қилишича, A380 "Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнов" автойўлининг 185-километридаги кўприкнинг бир қисми қулаган.

Маълум бўлишича, кўприкнинг беш тирагичи оралиқларидан бири тушиб кетган, бунинг оқибатида 1961 йилда қурилган иншоотнинг тўсинлари қулаган. Жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ.

Енгил автомашиналар кўприк устидан ҳаракатланишда давом этади, юк машиналари эса 25 километр ортиқча йўл босиб кўприкни айланиб ўтади. Таъмирлаш ишлари тез орада якунланади.

Халқаро аҳамиятга молик A380 автойўли Қашқадарё, Бухоро вилоятлари ва Қорақалпоғистондан ўтиб, Қозоғистон ҳудудида якунланади.

Шарҳлар

ФВВ огоҳлантиради: Тошкентда кучли шамол бошланди

12.05.2020, 20:18

Бугун 12-май кунининг икки ярмида Пойтахтимиз бўйлаб кучли шамол ва ёғингарчилик бўлиши маълум қилинган. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги шу муносабати билан Тошкент шаҳри аҳолисини огоҳ бўлишга...
​ҚУЛАГАН ДАРАХТЛАР ВА УЧГАН ТОМЛАР: ШИДДАТЛИ ШАМОЛНИНГ ОҚИБАТЛАРИ (ФОТО, ВИДЕО)

18.10.2017, 12:10

Куни кеча соат чамаси 22:00 ларда Ўзбекистон ҳудудига кириб келган антициклон орқасидан шиддатли шамол, ёмғир ва сезиларли совуқ ҳарорат олиб кирди. Кучли шамол пойтахтлик автомобилчиларга...
​GM UZBEKISTAN ЯГОНА САВДО ПОРТАЛИНИ ТАҚДИМ ЭТДИ

30.09.2017, 09:32

GM Uzbekistan автомобиллар савдоси тизимини такомиллаштириш устида ишлашда давом этади ва ўз мижозларига, компания билан алоқада бўлишнинг янада қулай ва максимал даражада шаффоф бўлган хизмат...
​ ТОШКЕНТДА МОТОЦИКЛНИНГ КАМАЗГА БОРИБ УРИЛИШИ ОҚИБАТИДА ЁШ ЙИГИТ ҲАЛОК БЎЛДИ(ФОТО)

28.08.2017, 11:35

Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманида оқибати ўлим билан якунланган ЙТҲ содир бўлди. Facebook`нинг "Водители ташкента" гуруҳида маълум қилинишича, "Боткино" яқинидаги йўлда КамАз юк машинаси ва мотоцикл...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1