“Манчестер Юнайтед” жамоасининг янги бош мураббийи Жозе Моуриньонинг Лондонда жойлашган 25 миллион фунт стерлингга тенг уйига ўғри тушишга уринди. Бу ҳақда The Sun нашри маълум қилмоқда.
Моуриньонинг хизматкори кийимларни дазмол қилиш билан шуғулланганида ойнадам номаълум қимса уй ичига киришга уринганини кўриб қолди ва беихтиёр “Бу ерда нималар қиляпсан” деб бақириб юборди. Португалиялик мутахассис ва унинг турмуш ўртоғи воқеа юз берган вақтда уй ичида бўлган.
Ўғриликка уринган шахс қочиб кетишга ҳаракат қилди, аммо қўриқчи унинг йўлини тўсиб, қўлга олди. Шундан сўнг 8 кишидан иборат полиция гуруҳи қоидабузарни ҳибсга олди. Қўлга олиган кимсанинг шахси аниқланди. У Шарқий европалик 25 ёшли Габор Роман бўлиб чиқди.