АсосийShou-biznes

Dj Piligrim собиқ турмуш ўртоғи ҳақидаги саволларни нега жавобсиз қолдиради?

Dj Piligrim тахаллуси билан салкам йигирма йилдан буён ижод қилиб келаётган Илҳом Йўлчиевнинг мухлислари у билан суҳбатлашишимизни сўраб, кўп бора таҳририятга  мурожаат қилишган. Тахаллусига мос равишда кўп саёҳат қиладиган хонанданинг Тошкентда эканлигидан хабар топиб, уни суҳбатга чорладик. Учрашувга ҳам қўлида флейта тутиб кириб келган, ўзига хос услубга эга бу хонанда билан ҳаётий фалсафаси, шахсий ҳаёти ва миллий эстрада борасида суҳбатлашдик... 

— Сўнгги пайтларда интернет тармоқларида сиз ва хонанда Лола Йўлдошеванинг исми биргаликда тез-тез тилга олиняпти...

— Лола билан фақат ижодий ҳамкорлигимиз бор. Мен яратган қўшиқни, яхши ижрочи, барча ҳурмат қилиб тинглайдиган хонанда куйлашини истагандим. Истагим амалга ошди. Шунинг учун ҳам сўнгги вақтларда у билан кўп ҳамкорлик қиляпмиз. Бор гап шу. Кимлардир тарқатаётган гаплар эса миш-мишдан бошқа нарса эмас.

— Лекин собиқ турмуш ўртоғингиз, “Сетора” гуруҳининг собиқ  хонандаси Камила ҳақидаги саволларни жавобсиз қолдирасиз... 

— Чунки бу ҳақда журналистларга ҳам, мухлисларга ҳам, етарлича жавоб бериб бўлганман. Ҳар куни, ҳар бир мухлисга вазиятни  такрор тушунтиришни истамайман. Ўғлимнинг онаси Камила билан дўстона муносабатдамиз. Фарзандимиз билан боғлиқ масалаларни биргаликда ҳал қиламиз.

Dj Piligrim билан бўлган сухбатни батафсил “Даракчи” газетасининг 21 июль куни сотувга чиқадиган янги сонида ўқишингиз мумкин. ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ!

Бошқа янгиликлар