АсосийSavol-javob

Онлайн пластик карточкаларнинг муддати тугаяптими?

Савдо мажмуасида пластик орқали тўлов қилаётганимда, кассир банк пластик карточкам ишламаётганини ва амал қилиш муддати тугаганлигини айтди. Оддий банк пластик карточкаларнинг амал қилиш муддати борлигини билардим, ахир меники онлайн-ку? Шундай бўлиши мумкинми? Энди ичида қолган маблағим нима бўлади? “Даракчи” газетасига келиб тушган навбатдаги савол мана шундай бўлди.

Мазкур саволга Ягона умумреспублика процессинг маркази бўлим бошлиғи Нигора Азизходжаева жавоб берар экан онлайн карточкаларнинг илк фойдаланувчиларига ўз пластик карталарини янгилаш муддатлари келганлигини таъкидлади. 

Мутахассис пластик карточка муддатлари, мижозлар қай тариқ огоҳлантирилиши, карточка ичидаги маблағнинг тақдири каби саволларга “Даракчи” нашрининг 21 июль куни сотувга чиқадиган янги сонида жавоб қайтаради. 

Ўтказиб юборманг!

Бошқа янгиликлар