АсосийJamiyat

Бугун ҳам Ўзбекистонда 45 даража иссиқ сақланиб туради

'Бугун ҳам Ўзбекистонда 45 даража иссиқ сақланиб туради'ning rasmi

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, бугун 30 июнда республика бўйича ҳарорат фони 37-42° атрофида, жанубда ва чўл ҳудудларда 43-45° гача бўлган қуруқ, иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлари кузатилиши мумкин.  

Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво 39-41° гача исийди.

Тоғли ҳудудларда ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 30-35о бўлади.

Тоғларда кутилаётган юқори ҳарорат фони ҳисобига Қирғизистон ҳудудидан Фарғона вилоятининг тоғ олди ва тоғли ҳудудлари бўйича гляциал (муз) сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.  

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда яшовчи фуқаролар, дам олувчилар ва тоғли ҳудудларга борадиган ҳайдовчилардан эҳтиёт чораларини кўришларини илтимос қиламиз.

    Бошқа янгиликлар