2016 йилнинг 6 ойи давомида мансабдор шахсларга нисбатан 250 дан ортиқ жиноят иши қўзғатилди

ЖАМИЯТ 19.07.2016, 14:07
Теглар: Жиноят
2016 йилнинг 6 ойи давомида мансабдор шахсларга нисбатан 250 дан ортиқ жиноят иши қўзғатилди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ташаббуси билан манфаатдор вазирлик, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, тадбиркорлик субъектлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида видеоконференция бўлиб ўтди.

Прокуратура органлари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.

Бу борада 2015 йил ва 2016 йилнинг 6 ойи давомида ўтказилган назорат тадбирлари давомида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, назорат ва бошқа давлат органлари ходимлари томонидан содир этилган 12 мингдан ортиқ қонунбузилиши ҳолатлари аниқланиб, 1 минг 200 дан ортиқ мансабдор шахс маъмурий ёки интизомий жавобгарликка тортилди, 250 дан ортиқ жиноят иши қўзғатилди. Бунинг натижасида 9 минг 350 тадбиркорнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди, дея хабар беради ЎзА.

Видеоконференция давомида мамлакатимизда кейинги йиллар давомида қабул қилинган тадбиркорлик фаолияти эркинлигини кафолатловчи қонун ҳужжатлари, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 28 сентябрдаги «Тадбиркорлик субъектларига «ягона дарча» тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижроси доирасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама этилди.

Тадбирда қайд этилганидек, юқоридаги қарорга асосан 194 «ягона дарча» марказлари фаолияти йўлга қўйилиб, уларда тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш учун барча зарур шароитлар яратилган. «Ягона дарча» марказлари орқали 16 турдаги давлат хизматлари кўрсатилади.

Таъкидланганидек, Бош прокуратурада мурожаатларни туну кун телефон орқали қабул қилиш маркази ташкил этилган бўлиб, 34 вазирлик ва идора билан тўғридан тўғри алоқа ўрнатилган. Мурожаатларнинг кўриб чиқилиши устидан электрон назорат тизими жорий қилинган.

Марказнинг ўтган даврдаги фаолияти давомида қабул қилинган мурожаатларнинг 64 мингдан ортиғи ҳал этилиб, натижаси бўйича 330  ноқонуний қарорга нисбатан протестлар келтирилди, қонунбузилишлар ва уларнинг сабабларини бартараф этиш ҳақида 364 тақдимнома ҳамда судларга 23,4 миллиард сўмни ундириш юзасидан даъво аризалари киритилди. Қонунбузилишларга йўл қўйган 886 шахс маъмурий жавобгарликка тортилди, қўпол қонунбузилиши ҳолатлари бўйича 402 жиноят иши қўзғатилди.

Шарҳлар

Жиззахда 39 ёшли эркак хотинини уриб ўлдирди (видео)

07.09.2022, 12:07

Жиззахда аёл ўз эри томонидан ўлдирилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда. Маълум қилинишича, жорий йилнинг 2 сентябрь куни Жиззах вилояти Зарбдор тумани Янгиҳаёт...
Наманганда 21 ёшли йигитни қотилига айланган блогерга нисбатан қамоқ жазоси тайинланди

10.01.2022, 21:58

Наманганда 150 минг сўм эвазига Instagram саҳифасидаги обуначиларини кўпайтириш ортидан икки блогер ўртасида келиб чиққан келишмовчилик қотиллик билан тугади.Қайд этилишича, ҳодиса Чуст туманида ўтган йилнинг...
Термизда қидирувдаги қочқин қўлга олинди

10.08.2021, 17:29

Термизда қидирувдаги қочқин қўлга олинди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ хабар берди.Маълум бўлишича, Термиз тумани “Ш.Рашидов” маҳалласида яшовчи фуқаро Х.Илҳом 2021 йил 29 июнь куни...
Йилнинг 6 ойида ҳар 100 минг аҳолига нисбатан 132 та жиноят тўғри келган

10.08.2021, 16:44

2021 йил 6 ойида ҳар 100 минг аҳоли сонига нисбатан 132 та жиноят тўғри келган. Бу ҳақда АОКАда ўтказилаётган  матбуот анжуманидан махсус мухбиримиз Абдукарим Зарипов...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1